Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: «Бунёдкор» муносиб равишда қаршилик кўрсатди»

Сана: 05.05.2019

Сoca Cola Cуперлиганинг 7-туридан ўрин олган «Қизилқум» - «Бунёдкор» (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик ва якунда кўзланган мақсадга эришдик. «Бунёдкор» муносиб равишда қаршилик кўрсатди. Ушбу ғалаба билан тўхтаб қолмаймиз. Келаси баҳсларда яна зафар қучишга уринамиз. Мухлисларга бизни қўллаб-қувватлашгани учун ташаккур. Бугун хатто Бухородан ҳам кўплаб ишқибозлар ташриф буюрди.