Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Дурангга мос ўйин бўлди»

Сана: 05.05.2019

Сoca Cola Cуперлиганинг 7-туридан ўрин олган «Қизилқум» - «Бунёдкор» (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Нима дейишим мумкин? «Қизилқум»ни ғалаба билан табриклайман. Аслида дурангга мос ўйин бўлди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида юзага келтирган хавфли вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак эди. Лекин ундай бўлмади. Аксинча, рақиб пенальтидан фойдаланди. Биз ўтказиб юборилган голдан кейин рақиб дарвозаси олдида деярли хавфли вазият ярата олмадик. Мезбонлар биздан кўра кўпроқ тажрибага эга. Улар бугун бизни маҳорат эвазига мағлуб этди.