Янгиликлар

Тенгма-тенг ўйин, мезбонларда ғалаба

Сана: 05.05.2019

Coca Cola Суперлиганинг 7-тур учрашувлари якунланди.

Мазкур турни сафарда «Қизилқум»га қарши ўтказган жамоамиз тенгма-тенг ўйинда мағлубиятга учради. Биринчи бўлимда мезбонлар дарвозасини ишғол қилиш учун етарлича имкониятга эга бўлган футболчиларимиз хавфли вазиятларни голга айлантира олмагани туфайли жазоланишди. Иккинчи бўлимни катта босим остида бошлаган майдон эгалари охир-оқибат пенальти ишлашди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Элгужа Григалашвили ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Шу тариқа жамоамизнинг тўртта тур давом мағлубиятсиз сериясига якун ясалди.

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 7-ТУР
«ҚИЗИЛҚУМ» – «БУНЁДКОР» - 1:0 (0:0)
5 май. Навоий. «Ёшлар» спорт мажмуаси. 7621 томошабин.
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев.
Қанот ҳакамлари: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов.
Захирадаги ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Улуғбек Азизов.
«Қизилқум»: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Муродбек Бобожонов (Ариагнер Смит Медина, 60), Алишер Саноев (Азизбек Усмонов, 90+4), Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Миржалол Қосимов (Хуршиджон Олимов, 46), Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Рихсибоев, 66), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 73), Суҳроб Иззатов, Фаррух Икромов (Жасурбек Жалолиддинов, 46).
Гол: Элгужа Григалашвили, 64-пенальтидан – 1:0.
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев, 13. Исломжон Қобилов, 64. Хуршиджон Олимов, 78. Эркин Бойдуллаев, 81. Шерали Жўраев, 90+1.