Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Учрашув бироз мураккаб кўриниш олди»

Сана: 13.04.2019

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Андижон» учрашувидан сўнг мезбонлар жамоаси устози Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашув биз учун бироз қийин ўтди. Баҳс шундай кўриниш олишини олдидан тахмин қилган эдим. Зеро ёш футболчилардан иборат жамоа бир маромда ўйнаши осон эмас. Шундай бўлса-да бугун энг муҳими ғалаба қозона олдик. Бугун омад бизга кулиб боққанини таъкидлай оламан. Жамоа ўз ўйинини топиб олдими ёки йўқми, буни кейинги турда билиб оламиз. Чунки мавсум аввалида дастлабки бешта тур кўп нарсага ойдинлик киритади.