Янгиликлар

Олмалиқ кўчаларига «Бунёдкор» - «Андижон» учрашуви афишаси ўрнатилди

Сана: 12.04.2019

Хабарингиз бор, эртага «Бунёдкор» Coca Cola Суперлиганинг 4-тур доирасида «Андижон»ни қабул қилади.

Жамоамиз уй учрашувларини ўтказадиган «Миллий» ўйингоҳнинг чими талаб даражасига келтирилаётгани сабабли «Бунёдкор» рақибларини нейтрал стадионларда қабул қиляпти. Эртага бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» - «Андижон» баҳси Олмалиқдаги ОКМК майдонида ўтказилади.

Гарчи ўйин Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган бўлса-да, учрашув афишаси шаҳарнинг бир қатор ҳудудларига ўрнатилган. Бу борада «Бунёдкор» футбол клубига яқиндан ёрдам бергани учун «АГМК» клубининг маркетинг мутахассиси Бобир Қурбоновга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.