Янгиликлар

Ёшларимиз мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди

Сана: 12.04.2019

Бугун Ёшлар Биринчилигида 4-тур учрашувлари давом эттирилди.

Виктор Карпенко мураббийлигидаги «Бунёдкор» ёшлар жамоаси Ёшлар Биринчилигидаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.

Бахтиёр Ҳамидуллаев мураббийлигидаги «Андижон» ёшларига қарши ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Иккала жамоа ёшлари ҳам чиройли ўйин намойиш қилишди. Гол уриш учун хавфли вазиятлар етарлича бўлди. Аммо учрашув тақдирини битта гол ҳал қилди. Диёрбек Раҳимқулов чиройли гол «қалдирғочлар»га дастлабки уч очкони тақдим этди.

U-21 ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 4-ТУР
«БУНЁДКОР» - «АНДИЖОН» - 1:0 (1:0)
12 апрель. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 47 томошабин.
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов.
Қанот ҳакамлари: Санжар Назаров, Хусан Музаффаров.
Захирадаги ҳакам: Фаррух Янсупов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдулжалилов, Бурхон Усмонов, Жаҳонгирбек Абдусаломов (Фаррух Мухторов, 90+1), Сардорбек Хурсандов (Сардорбек Азимов, 46), Абдулҳай Исмоилов (Абубакр Мўйдинов, 46), Ислом Каримов, Диёрбек Раҳимқулов, Иброҳим Иброҳимов (Отабек Жўрақўзиев, 75), Жасурбек Холдоров (Жамшид Баҳшуллоев, 61), Ойбек Ҳамидов (Суҳроб Иззатов, 46), Валерий Акопов (Фаррух Икромов, 46).
Гол: Диёрбек Раҳимқулов, 21 – 1:0.
Огоҳлантириш: Суҳроб Иззатов, 67.