Янгиликлар

Мурод Зуҳуров: Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди

Сана: 06.04.2019

«Навбаҳор» - «Бунёдкор» ўйинидан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Мурод Зуҳуров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

- Ўйин қийин ўтишини билар эдик. Сабаби жамоамиз ёш футболчилардан таркиб топган ва тажрибаси камроқ. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик ва иккинчи бўлимда айнан шу тажрибанинг камлиги боис ўйинимиз қовушмади. Айниқса жисмоний жиҳатдан озгина чарчаб қолишди. Йигитлар ҳаракат қилишди ва ғалаба қозондик ҳамда мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.

- Учрашув пенальтиларга бой ўтди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Бор нарсани бор дейиш керак. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими демак пенальти бор. Йигитлар бир оз консентрацияни йўқотиб қўйишди ва кетма-кет гол ўтказиб юборишимизга тўғри келди. Юқорида айтганимдек тажрибасизлик ҳам озгина панд берди.

- Пенальтини қайтарган вазиятингизга келсак, дастлабкисини қайтара олмадингиз бироқ ўша футболчининг иккинчи зарбасини қайтардингиз.

- Иккинчи пенальтида маҳоратимни кўрсатишга ва рақибни чалғитишга  ҳаракат қилдим. Биринчи пенальтида рақиб менга тескари томонга тепган эди, икинчисида шу томонга тепишга мажбур қилдим ва қайтардим. Қайтган тўп унинг оёғига бориб тушганида ерда ётгандим, рақиб тўпни дарҳол тепмагани учун ҳимоячиларимиз менга ёрдамлашиб юборди ва тўпни эгаллаб олдим. Ғалабадан хурсандман!