Янгиликлар

Вадим Абрамов: Агар пенальтига тортадиган вазият бўлса, тўртта эмас олтита ҳам белгилаш мумкин

Сана: 06.04.2019

«Навбаҳор» - «Бунёдкор» ўйинидан сўнг «қалдирғочлар» бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

 - Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, мухлисларга ёқадиган, мураббийлар учун эса юрак ҳовучлаб кузатадиган ўйин бўлди. «Навбаҳор» яхши шаклланган жамоа эканлигини намойиш этди. Ютқазиб турган вазиятдан чиқиб кета олди, ҳаттоки бизни ютиши мумкин эди. Ўйин сўнггида бизга омад кулиб боқди.

- Пенальтилар ҳақида...

- Мен майдонда туриб кузатдим, вазиятни тўлиқ кўрмасдан ҳозир бир нарса дейишим қийин. Агар пенальтига тортадиган вазият бўлса, тўртта эмас олтита ҳам белгилаш мумкин. Асосийси, ўша вазият ҳақиқатдан ҳам пенальти белгиланиши учун  асос бўлиши керак. Биринчи бўлимда умуман бошқача футбол ўйнадик, иккинчи бўлимда эса бошқача. Сабаби нимада биласизми? Футболчилар ёш, уларда барқарорлик бўлмаслиги табиий ҳол. Мен учун бу ажабланарли эмас. Улар зўр ўйнаши мумкин ёки ҳаммасини барбод қилиши мумкин. Айнан шу ҳолатда «Навбаҳор» яна бир ҳужумчи тушириш орқали вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида биз қанчалик кўрсатма бермайлик, ёш футболчиларда хотиржамлик етишмади.