Янгиликлар

Қизларимиз олимпия терма жамоасига таклиф этилди

Сана: 13.03.2019

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси кеча Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларига киришди.

Терма жамоамиз Токио-2020 олимпиадасининг иккинчи саралаш босқичига тайёргарлик олиб боришмоқда. Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари Тошкентда саралаш баҳсларининг 2-босқичи бўлиб ўтади.

Аҳамиятли томони терма жамоамиз мураббийлар штаби «Бунёдкор» аёллар жамоасидан 7 нафар ўйинчини ушбу йиғинга таклиф қилди. Булар - Дилноза Бектемирова, Солиҳа Ҳусниддинова, Умида Зоирова, Зумрад Назарова, Саида Галимова, Феруза Турдибоева ва Людмила Карачик.

Кеча бошланган йиғин 31 мартга қадар давом этади. Терма жамоамиз Олимпиада саралашининг 2-босқичида "B" гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.