Янгиликлар

Умид Аҳмаджоновга таъзия билдирамиз

Сана: 11.03.2019

«Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг волидаи муҳтарамалари Матлуба ҳожи она вафот этгани муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин.