Янгиликлар

Мавсум аламли мағлубият билан бошланди

Сана: 10.03.2019

Coca Cola Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми жамоамиз учун аламли мағлубият билан бошланди.

Сафарда «Сўғдиёна» меҳмони бўлган «Бунёдкор» сўнгги дақиқаларда йўл қўйилган хато сабабли камида бир очкодан маҳрум бўлди. Учрашувнинг биринчи биринчи бўлимида мезбонлар нисбатан фаоллик кўрсатишди ва ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимда тўп назоратини қўлга олган футболчиларимиз вазиятни тенглаштиришди. Санжар Қодирқулов майдонга тушиши билан ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Қолган дақиқаларда кураш асосан майдон марказида кечди. Аммо 89-дақиқада йўл қўйилган биргина қўпол хато мезбонларнинг ғалабасига замин яратди.

СУПЕРЛИГА. 1-ТУР
«СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР» - 2:1 (1:0)
10 март. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 7780 томошабин.
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон).
Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов (Андижон). Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон).
Захирадаги ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Даниель Насриддинов, 63), Санжар Рашидов, Сирож Мелиев, Шоҳруз Норхонов (Иззатилла Абдуллаев, 72), Достон Тошматов (Ойбек Нурматов, 69), Муҳаммад Йўлдошев, Шаҳбоз Жўрабеков.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Сергей Прохоров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов (Сардорбек Азимов, 79), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Қодирқулов, 61), Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев.
Голлар: Достон Тошматов, 23 - 1:0. Санжар Қодирқулов, 63 - 1:1. Ойбек Нурматов, 89 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Хуршид Ғиёсов, 23. Абдулла Абдуллаев, 54. Дилшод Аҳмадалиев, 57. Достон Тошматов, 57. Элёр Орифов, 60. Нурилло Тўхтасинов, 90+2. Иззатилла Абдуллаев, 90+5.