Янгиликлар

Ёшларимиз мавсумни мағлубият билан бошлади

Сана: 09.03.2019

Бугун ўринбосарларимиз учун янги мавсум бошланди.

Жиззахда «Сўғдиёна» жамоаси ўринбосарларига қарши майдонга тушган ёшларимиз учрашувни яхши ўтказган бўлса-да, мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди. Биринчи ва иккинчи бўлимнинг аввалида урилган голлар амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Жамшид Бахшуллоев сўнгги дақиқаларда ҳисобни биттага қисқартирган бўлса-да, қолганига футболчиларимизга вақт етмади.

U-21 ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 1-ТУР
«СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР» - 2:1 (1:0)
9 март. Жиззах. «Сўғдиёна академияси» майдони. 92 томошабин.
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Қанот ҳакамлари: Маҳмуд Турдиев (Жиззах), Феруз Достонов (Жиззах).
Захирадаги ҳакам: Шоҳруҳ Қаюмов (Жиззах).
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).
«Сўғдиёна»: Фазлиддин Исомиддинов, Саидалибек Икромов, Жавлон Абдумуротов, Баҳром Рўзиев, Асилбек Обидов (Иброҳим Қодиров, 65), Жавоҳир Хайруллаев, Жаҳонгир Сафаров, Муҳаммад Яҳёев, Соҳибжон Ёқубов (Жавоҳир Мамасоатов, 87), Ўктамжон Ҳазратов, Яҳёхон Маъруфхўжаев.
«Бунёдкор»: Жасур Умрзоқов, Ислом Каримов, Сардор Хурсанов, Нодир Мавлонов, Бурхон Усмонов (Мардон Абдуллаев, 65), Жаҳонгир Абдусаломов (Сирожиддин Башриддинов, 80), Ойбек Ҳамидов (Бўронбек Мирзасалимов, 78), Абдулҳай Исмоилов (Фаррух Мухторов, 46), Ҳасан Йўлдошев (Жамшид Бахшуллоев, 64), Жасур Холдоров, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Иброҳим Иброҳимов, 71).
Голлар: Ислом Каримов, 15-ўз дарвозасига - 1:0. Асилбек Обидов, 60 – 2:0. Жамшид Бахшуллоев, 86 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Соҳибжон Ёқубов, 16. Нодир Мавлонов, 34. Ислом Каримов, 77.