Янгиликлар

Владислав Цейтлин «Бунёдкор» ФКда семинар ўтказди

Сана: 09.03.2019

Куни кеча “Бунёдкор” жамоаси аъзолари ФИФАнинг янги ўйин қоидалари бўйича ўтказилган семинарда иштирок этишди.

“Бунёдкор” футбол клуби академияси қароргоҳида ўтказилган семинарни ОФК инструктори, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси аъзоси, Суперлига ҳакамлар назоратчиси Владислав Цейтлин олиб борди.

Семинарда Владислав Цейтлин жамоа аъзоларини футбол ўйинига киритилган ва киритилиши арафасида турган янги қоидалар билан ФИФА томонидан ишлаб чиқилган видеороликлар орқали батафсил таништирди. Видеороликлардаги турли ҳолатлар юзасидан мураббийлар ва футболчиларнинг фикрлари тингланди ва уларга керакли тушунтиришлар берилди.