Янгиликлар

Байрам баҳонасида яна бир бор эътибор!!!

Сана: 07.03.2019

Байрам баҳонасида яна бир бор эътибор!!!

8 март, Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан бугун «Бунёдкор» раҳбарияти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, клуб тизимида фаолият юритаётган аёл-қизларимизни табриклади.

Жумладан, «Бунёдкор» футбол клуби ходималари, академияда фаолият юритаётган устоз педагоглар, тиббиёт марказидаги шифокор ва ҳамширалар ҳамда клуб тизимида ишлаб келаётган ишчи-хизматчиларимиз жамоа раҳбарияти томонидан эсталик совғалари билан тақдирланди ҳамда байрамона дастурхонга таклиф қилинди.

«Бунёдкор» футбол клуби жамоа учун хизмат қилаётган барча хотин-қизларимизни қадрлайди!