Янгиликлар

Чемпионларимиз эътиборда!

Сана: 07.03.2019

Чемпионларимиз эътиборда!

8 март халқаро хотин-қизлар байрами! «Бунёдкор» футбол клуби ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда жамоа манфаати йўлида хизмат қилаётган барча аёл-қизларимизга табрик йўллади.

Бугун клуб раҳбарияти Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Бунёдкор» аёллар жамоасини 8 март халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклади! 2018 йилги мавсумда майдонда барча рақибларидан устун бўлган қизларимизга айнан шу майдонда байрам муносабати билан совға-саломлар улашилди.

Клуб раҳбарияти аёллар жамоасига ушбу мавсумда ҳам омад ёр бўлишини тилади!