Янгиликлар

«Оқ-тепа» ҳам мағлуб этилди…

Сана: 06.03.2019

Кеча ўртоқлик учрашувида «Янгиер»дан устун келган жамоамиз, бугун «Оқ-тепа»ни ҳам мағлубиятга учратди.

Худди «Янгиер» каби «Оқ-тепа» ҳам «Бунёдкор»га жиддий қаршилик кўрсатди. Дуранг учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида ғалабага айлангани сўзимизга исбот бўла олади. Вадим Абрамов бугунги беллашувда тажрибали футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. Ўша тажриба учрашув якунида ўз сўзини айтди.

Бугунги беллашув янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги сўнгги назорат ўйини бўлди. Жамоамиз буёғига Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган «Сўғдиёна»га қарши учрашувга тайёргарлик кўради.

Ўртоқлик учрашуви
БУНЁДКОР - ОҚ-ТЕПА - 3:1 (1:1)
6 март. «Бунёдкор-академияси» майдони.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Улуғбек Абдуллаев, Анвар Ғофуров, Исломжон Ёқубов, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Санжар Қодирқулов), Нурилло Тўхтасинов (Абдулла Абдуллаев), Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Риҳсибоев), Жавоҳир Қаҳрамонов (Сардор Азимов). 
«Оқ-тепа»: Рустам Дадабоев, Ҳамид Рустамбоев, Мурод Тўйчибоев, Сарвар Сафаров, Шаҳбоз Тожиев, Зоҳид Мирсаидов, Саиджамол Давлатжонов, Жавоҳир Омонов, Ж.Юсупов, Ирисдавлат Ҳакимов, Павел Пуришкин.
Захирадагилар: Иззат Абдураимов, Олмос Файзиев, Руслан Саъдуллаев, Билол Тошмирзаев, Шерзод Қодиров, Фаррух Пардаев, Суннат Юсупов.
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов, 8 - 1:0. Жавоҳир Омонов, 26 - 1:1. Хуршид Ғиёсов, 80 - 2:1. Исломжон Қобилов, 84 - 3:1.