Янгиликлар

Назорат учрашувида «Янгиер» мағлубиятга учратилди

Сана: 05.03.2019

Жамоамиз бугун Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик жараёнида «Янгиер»га қарши назорат учрашувини ўтказди.

Бош мураббий Вадим Абрамов бугунги беллашувда майдонга ёшартирилган таркибни туширди. «Бунёдкор-академияси» майдонида бўлиб ўтган беллашув голларга бой тарзда кечди. Жамоамиз аввалига икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олган эди. Аммо ирода кўрсатган рақиб вазиятни ўнглай олди ва ҳисобни тенглаштирди. Бироқ қолган дақиқаларда энди футболчиларимиз ўз иродасини намойиш қилиб, дурангни ғалабага айлантиришди – 4:2.

Эртага «Бунёдкор» навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушади. Рақиб Тошкентнинг «Оқ-тепа» жамоаси бўлади.

Ўртоқлик учрашуви
БУНЁДКОР - ЯНГИЕР - 4:2 (2:1)
5 март. Тошкент. «Бунёдкор-академияси» майдони.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев.
«Бунёдкор»: Элдор Адҳамов, Бурхон Усмонов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Нодир Мавлонов, Бобур Фарҳодов, Абубакр Мўйдинов, Фаррух Икромов, Суҳроб Иззатов, Камрон Нажафалиев, Сардор Азимов, Санжар Риҳсибоев, Жаҳонгир Абдусаломов (Владислав Нуриев).
Голлар: Санжар Риҳсибоев, 17 - 1:0. Сардор Азимов, 28 - 2:0. Санжар Риҳсибоев, 75 - 3:2. Санжар Риҳсибоев, 82 - 4:2.