Янгиликлар

«Бунёдкор» янги мавсумда Nike либосларидан фойдаланади

Сана: 04.03.2019

Жамоамиз Суперлиганинг янги мавсумида қайси компаниянинг либосларидан фойдаланиши маълум бўлди.

Жаҳонга машҳур бренд – Nike либослари «Бунёдкор» жамоаси аъзолари учун хизмат қилади. Гарчи либос бўйича ҳамкорлик қилинадиган компания ўзгарган бўлса-да, ранглар сақланиб қолинди. Анъанага кўра, «Бунёдкор» ушбу мавсум ҳам тўқ кўк ва оқ рангдаги либослардан фойдаланади.