Янгиликлар

Бугун аёллар ўртасида Cуперлиганинг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтди.

Сана: 09.11.2018

Бугун аёллар ўртасида Ўзбекистон Cуперлигасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Бунёдкор” ўз майдонида Қаршининг “Севинч” жамоасини қабул қилди. Ушбу учрашув чемпионлик масаласини деярли ҳал қилишини  ўзида ҳис этган жамоалар шиддатли ва ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Шунга қарамай,  мезбонлар тўлиқ устунлик қилиб,  шиддатли кечган баҳсда  1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

  “Бунёдкор” –“ Севинч” 1:0 (0:0)

  Гол: Луиза Сидорова 77"

  Бош ҳакам:  Владислав Цейтлин

  Ёрдамчи ҳакамлар:  Ҳусниддин Баҳодиров,  Адҳам Рихсибоев,  Фарруҳ Йўлдошев.

  Назоратчи ҳакам: Андрей Клепиков  (барчаси - Тошкент шаҳридан)

 

 Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни “Бунёдкор” ўз майдонида “Шўртан” жамоасини қабул қилади ва ушбу учрашув жамоамизнинг чемпионлик масаласини якуний равишда ҳал қилади.