Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Локомотив” 3:2

Сана: 05.11.2018

“Бунёдкор”  ва “Локомотив”  ўринбосарлари ёшлар биринчилиги 29-тури доирасида ўзаро куч синашишди.

“Бунёдкор” футбол мактаби бугунги кунда самарали фаолият юритаётгани ҳеч кимга сир эмас. Академияда тарбия топаётган футболчилар бугунги кунда жамоанинг асосий таркибида ҳам кўпчиликни ташкил этади. Ёшлар таркибида, жамоа тўлиқ ўз тарбияланувчиларидан иборат.

Бевосита кичик дербига тўхталадиган бўлсак, учрашувда ёш “қалдирғочлар” катта устунликка эга бўлишиб, рақибларидан 3:2 ҳисобида устун келишди. Жамоамиз голларига Миржаҳон Мирахмадов (15',43') ва Жасур Жалолиддинов (66')  муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ўз очколари сонини 52тага етказган ҳолда, “Пахтакор” ёшларидан сўнг 2 ўринга кўтарилиб олишди.