Янгиликлар

“Бунёдкор” тўқ кўк “Локомотив” тўқ қизил, либосда ўйнайди

Сана: 04.11.2018

Pepsi Суперлига 29-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди. Жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишни ўйин комиссари Баҳодир Мирзаев олиб борди. Унда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра,“Бунёдкор” тўқ кўк “Локомотив” тўқ  қизил,  рангли либосда ҳаракат қиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Pepsi Суперлига 29-тури доирасидаги  “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви 5 ноябр куни “Миллий”  стадионида соат 18:00да бошланади. Барча муҳлисларни ўз жамоадошларини қўллаб қувватлашга таклиф қиламиз.