Янгиликлар

Пахтакор-79” хотираси мангу яшайди!

Сана: 11.08.2018

Ҳар йили 11 август куни ўзбек футболига бефарқ бўлмаган жамоатчилик, футбол ишқибозлари 1979 йилнинг 11 август куни Украинанинг Днепродзержинск шаҳри осмонида самога сочилган “Пахтакор-79” жамоаси хотирлайди. Бугун даҳшатли авиаҳалокат, бутун ўзбек футболи учун катта фожиа юз берганига 39 йил бўлди. Орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, биз барчамиз ўша шонли “Пахтакор” жамоасининг ажойиб аъзоларини ҳали-ҳануз бир зумга ҳам унутмаймиз. Биз ушбу алам юзасидан қаттиқ қайғурамиз, “Пахтакор-79”нинг 17 ўғлонини хотирлаймиз, уларни севамиз.
Шу муносабат билан "Бунёдкор" футбол клуби жамоаси "Пахтакор" клуби барча ходимлари ва футболчиларига ўз эҳтиромини изҳор этади.
“Пахтакор-79” хотираси қалбларимизда мангу яшайди!