Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов - Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи

Сана: 04.08.2018

Суперлиганинг 20-турида "Бунёдкор" клуби ўз уйида "Қўқон-1912"ни қабул қилди.

Мазкур ўйиннинг иккинчи бўлимида "қалдирғочлар" сафида ёш ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов майдонга тушди. 2002 йилнинг 15 февралида туғилган футболчи Суперлига тарихига кирди. У Ўзбекистон Суперлигасида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. "Қўқон-1912" билан ўйин бўлган куни Жалолиддинов 16 ёш ва 169 кунлик эди.

Сўнгги бор "Бунёдкор" сафида бундан 10 йил олдин, 2008 йилда 16 ёшли футболчи майдонга тушган. Ўшанда Дмитрий Кузин 16 ёш 239 кунлида "қалдирғочлар" асосий таркибида ўйнаган эди.  

Қуйида охирги 10 йилда Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчилар рўйхатини келтирамиз:

2018
Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор") - 16 ёш 169 кун

2017
Иброҳим Ғанихонов ("Пахтакор") - 16 ёш 232 кун

2016
Григорий Аҳмедов ("Пахтакор") - 17 ёш 224 кун

2015
Азизжон Ғаниев ("Насаф") - 17 ёш 38 кун

2014
Азизжон Ғаниев ("Насаф") - 16 ёш 258 кун

2013
Одилжон Ҳамробеков ("Насаф") - 17 ёш 31 кун

2012
Бобур Давлатов ("Машъал") - 16 ёш 23 кун

2011
Давлатбек Ёрбеков ("Пахтакор") - 17 ёш 38 кун

2010
Владимир Козак ("Пахтакор") - 16 ёш 357 кун

2009
Владимир Козак ("Пахтакор") - 16 ёш 137 кун

2008
Баҳром Абдураҳимов ("Андижон") - 16 ёш 167 кун

Манба: championat.asia