Янгиликлар

“Бунёдкор”нинг навбатдаги ғалабаси

Сана: 11.04.2018

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Суперлига 6-турида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди.

Бунгача, ортда қолган бешта турда ҳар иккала жамоа ҳам мағлубият нималигини билмай келаётганди. Шу боисдан ҳам баҳсга бўлган қизиқиш юқори эди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар катта устунликка эга бўлди, бироқ “Бунёдкор” вакилларига танаффусгача гол ура олишмади.

Танаффусда бош мураббий Миржалол Қосимовдан керакли кўрсатмаларни олиб майдонга чиққан “қалдирғочлар” иккинчи бўлим стартида Шаҳзодбек Нурматовнинг голи эвазига олдинга ўтиб олишди. 67-дақиқада Сардор Собирхўжаев олис масофадан “Металлург” дарвозасига иккинчи тўпни киритди. 82-дақиқада бекободликлар Шаҳзод Шаймоновнинг пенальтидан урган голидан сўнг бироз жонлангандек бўлишди. Лекин бунёдкорчилар тезда ўзларига келишди ва орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Жовлон Иброҳимовнинг голи эвазига ҳисобни 3:1 кўринишига келтиришди.

Ушбу ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Бунёдкор” ўз очколари сонини 16тага етказган ҳолда Суперлигада якка пешқадамликни давом эттирмоқда.

Суперлига-2018, 6-тур
“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 3:1 (0:0)
Голлар: Шаҳзодбек Нурматов 56 (1:0) Сардор Собирхўжаев 67 (2:0), Шаҳзод Шайманов 82 пенальти (2:1), Жовлон Иброҳимов 85 (3:1)
Огоҳлантириш: Муҳаммад Исаев 37
“Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (С), 9.Шаҳзодбек Нурматов (99.Филип Раевац, 79), 11.Муроджон Тошматов, 13.Санжар Қодирқулов (28.Давронбек Умиров, 63), 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов (15.Фарруҳ Икромов, 87)
Захира: 74.Элдор Адҳамов, 3.Исломжон Қобилов, 10.Абдулла Абдуллаев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 21.Расул Юлдошев, 44.Миржамол Қосимов
“Металлург”: 1.Зафар Сафаев, 5.Аббосжон Отахонов, 8.Шаҳзод Шайманов (15.Зохид Абдуллаев, 86), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Исломбек Исоқжонов (90.Зафар Тўраев, 73), 16.Жасур Ҳасанов, 37.Шерзод Файзиев, 55.Акбаржон Исматуллаев, 77.Муҳаммад Исаев (7.Суҳроб Нуриллоев, 60), 88.Аброр Хусинов (С), 91.Павел Смоляченко
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 17.Жавохир Соҳибов, 20.Дилёрбек Ирматов, 30.Андрей Шипилов, 80.Саиджамол Давлатжонов, 99.Павел Пуришкин
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев (Фарғона), Равшан Кападзе (Фарғона), Шохруҳбек Аъзамов (Фарғона), Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Ҳакамлар назоратчиси: Шамиль Жумаев (Шаҳрисабз)
Учрашув комиссари: Шерзод Ражабов
11 апрель. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 11980 томошабин