Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Металлург” 1:0

Сана: 10.04.2018

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ёшлари 6-турда ғалаба нашидасини суришди.

Бунгача иккита учрашувда очко йўқотган Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 6-турда ёшлар биринчилиги пешқадами Бекободнинг “Металлург” жамоаси ёшларини қабул қилдилар.

Асосан тенг курашлар остида бошланган учрашувда ҳар иккала томон бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Биринчи бўлим охирларида Миржаҳон Мираҳмадов пенальтидан ҳисобни очишга эришди.

Ушбу гол ўйин охиригача ягона бўлиб қолди ва “Бунёдкор” ёшлари ўз ҳисобларига уч очко ёздириб қўйишди.

Ёшлар биринчилиги-2018, 6-тур
“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:0 (1:0)
Гол: Миржаҳон Мираҳмадов 45 пенальти
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдусаломов 53, Суҳроб Иззатов 81 – Жамшид Юсупов 24, Муҳаммаджон Султонов 45
“Бунёдкор”: 74.Элдор Адҳамов (С), 4.Суҳроб Иззатов, 15.Фарруҳ Икромов, 16.Бурхон Усмонов, 17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 18.Абубакир Мўйдинов, 20.Расул Юлдошев, 23.Абдулҳай Исмоилов, 27.Отабек Бекбоев, 28.Абдулла Абдуллаев, 97.Миржаҳон Мираҳмадов
Захира: 45.Жасурбек Умрзоқов, 44.Хабибхон Каримов, 9.Ҳасан Юлдошев, 14.Зиёвуддин Аҳадов, 21.Аббосбек Жумақулов, 31.Кемран Наджафалиев, 77.Исломжон Каримов
“Металлург”: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Фарруҳ Содиқов, 4.Андрей Шипилов, 7.Жамшид Юсупов (С), 9.Саиджамол Давлатжонов, 10.Дониёр Хошимов, 13.Абдуллоҳ Исломов, 14.Асрор Тошқўзиев, 17.Сарвар Сатторов, 18.Муҳаммаджон Султонов, 20.Худойшукур Сатторов
Захира: 25.Тимурбек Тўйчиев, 6.Хуснидин Салойдинов, 8.Абдулборий Олимов, 11.Жасурбек Рустамов, 19.Иброҳим Турғунбоев, 21.Тимур Маматмуродов, 22.Асомиддин Абдураҳмонов
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши), Ойбек Каллахўжаев (Тошкент), Адҳамжон Рихсибоев (Тошкент)
Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз)
10 апрель. Тошкент. "Бунёдкор" футбол мактаби майдони. 96 томошабин