Янгиликлар

“Бунёдкор” оқ, “Металлург” кўк либосда ўйнайди

Сана: 10.04.2018

Суперлига 6-турининг марказий учрашувларидан бири Тошкентда “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасида бўлади.

Бугун, ҳар иккала жамоа вакиллари ва учрашувлари расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Бунёдкор” – “Металлург” учрашувининг ташкилий масалалари жиҳатлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Уни учрашув комиссари Шерзод Ражабов олиб борди.

Йиғилишда, шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда ҳаракат қилишига ҳам ойдинлик киритилди. Унга кўра, "Бунёдкор" оқ, “Металлург” тўқ кўк либосда ҳаракат қиладиган бўлди. “Қалдирғочлар” посбони кулранг, бекободликлар дарвозабони эса қизил кийимларни киядиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 6-турининг “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви 11 апрель, чоршанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади. Учрашув олдидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, танаффусда эстрада хонандаси Сардор Мамадалиев ўз қўшиқлари билан мухлисларга байрамона кайфият улашиши режалаштирилган.