Янгиликлар

Жовлон Иброҳимов: "Жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман"

Сана: 06.04.2018

“Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу каби учрашувлар тақдирини биргина гол ҳал этади. Гол уриб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман, - дейди “Бунёдкор” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Жовлон Иброҳимов.