Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Қизилқум” – “Бунёдкор” 2:0

Сана: 04.04.2018

Ёшлар биринчилиги 5-тури доирасида “Бунёдкор” Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлди.

Афсуски, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги ёш “қалдирғочлар” мезбонларга имкониятни бой бериб қўйишди. Учрашувнинг 21-дақиқасида Орзу Раззоқов қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, “Қизилқум”ни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, меҳмонларнинг кучли босими остида қолган “Бунёдкор” вакиллари ўз дарвозаларидан иккинчи тўпни олиб чиқишди. Тўпни қайтариш чоғида Исломжон Каримов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” Навоийда мағлубиятга учради.

Ёшлар биринчилиги-2018, 5-тур
“ҚИЗИЛҚУМ” – “БУНЁДКОР” 2:0 (2:0)
Голлар: Орзу Раззоқов 21 (1:0), Исломжон Каримов 27 автогол (2:0)
Огоҳлантиришлар: Аббос Абдукаримов 23, Суҳроб Ярашев 31 – Абдулла Абдуллаев 90+4
Четлатиш: Суҳроб Ярашев 90+4 (“Қизилқум”, иккинчи огоҳлантириш)
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 2. Рамис Бегишев, 6. Суҳроб Ярашев, 7. Сардор Жаҳонов (С), 8. Аббос Абдукаримов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 14. Сергей Прохоров, 17. Орзу Раззоқов, 18. Ҳусниддин Фазлиддинов, 32. Аҳлиддин Файзиев, 96. Фаррух Жўраев
Захира: 12. Элбек Раҳимқулов, 20. Муҳаммад Одилов, 23. Жаҳонгир Ҳусанов, 86. Феруз Норов, 89. Бобир Мамиров, 92. Суннат Маҳмудов, 99. Илҳом Кенжаев
“Бунёдкор”: 74. Элдор Адҳамов (С), 4. Суҳроб Изатов, 6. Отабек Бекбоев, 16. Бурхон Усмонов, 17. Жаҳонгир Абдусаломов, 18. Абубакр Майдинов, 20. Жасур Юлдашев, 22. Абдулла Абдуллаев, 34. Санжар Қодирқулов, 77. Ислом Каримов, 97. Миржаҳон Мираҳмадов
Захира: 45. Жасур Умрзоқов, 3. Миржалол Суюнов, 21. Аббос Жумақулов, 23. Абдулаҳай Исмоилов, 27. Ҳасан Юлдашев, 31. Кемран Нажафалиев, 44. Ҳабибхон Каримов
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Амал Султонов, Акмалжон Давронов, Обид Жумаев
Назоратчи: Арслон Ҳотамов
04 апрель. Навоий. “Кимёгар” стадиони. 384 томошабин