Янгиликлар

“Қизилқум” оқ, “Бунёдкор” тўқ кўк либосда ўйнайди

Сана: 04.04.2018

Суперлига 5-тури доирасидаги “Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Уни ушбу учрашув комиссари Роман Черников олиб борди. Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жамоаларнинг баҳсда қандай рангли либосларда майдонга тушиши ҳам аниқаб олинди. Унга кўра, “Қизилқум” оқ, “Бунёдкор” тўқ кўк либосда ҳаракат қиладиган бўлди.