Янгиликлар

“Бунёдкор”дан навбатдаги ғалаба

Сана: 30.03.2018

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Суперлига 4-тури доирасида “Бухоро” клубини қабул қилди.

“Қалдирғочлар” муҳим баҳсда иродали ғалабани қўлга киритишди.

Аввалига, учрашувнинг 37-дақиқасида стандарт вазиятидан кейин “Бухоро”нинг хорижлик футболчиси Марко Клисура ҳисобни очишга эришди. Танаффусга чиқиш арафасида “Бунёдкор” сардори Жовлон Иброҳимов ўртадаги мувозанатни тиклади – 1:1.

Танаффусдан кейин Миржалол Қосимов шогирдлари яна иккита тўп киритишди. Жамоамизнинг иккинчи голида Султонов ошириб берган тўпни Раевац боши билан Ғиёсовга узатди. Хуршид эса рақиб жарима майдончасига кирар-кирмас дарвозани ишғол қилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида энди Ғиёсов чиройли пас билан Раевацни қулай вазиятга чиқарди. Филип эса чалқанча услубда “Бухоро” дарвозасига учинчи тўпни киритди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” муҳим саналган баҳсда ғалаба қозониб, ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди.

Суперлига-2018, 4-тур
“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 3:1 (1:1)
Голлар: Марко Клисура 37 (0:1), Жовлон Иброҳимов 43 (1:1), Хуршид Ғиёсов 72 (2:1), Филип Раевац 90+1 (3:1)
Огоҳлантиришлар: Нозим Умуров 5, Артём Филипосян 28, Акром Комилов 37, Сардор Собирхўжаев 58, Хуршид Ғиёсов 80
"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (99.Филип Раевац, 65), 11.Муроджон Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев (28.Давронбек Умиров, 80), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов (3.Исломжон Қобилов, 88)
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 10.Абдулла Абдуллаев, 13.Санжар Қодирқулов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 15.Фарруҳ Икромов, 21.Расул Йўлдошев
"Бухоро": 30.Асилбек Амонов, 3.Бобур Омонов, 5.Марко Клисура, 7.Арсланмурот Омонов, 8.Саламат Қутибоев, 9.Нозим Умуров (27.Раббимжон Ҳасанов, 46), 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 14.Баҳодир Насимов (22.Шаҳбоз Эркинов, 70), 16.Артём Филипосян, 86.Азиз Ибрагимов (55.Раҳматулло Бердимуродов, 46)
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 15.Беҳруз Шодмонов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Анваржон Жўраев, 66.Миржалол Жумаев, 89.Сергей Русецкий
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент)
Комиссар: А. Фролов
30 март 2018. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 15421 томошабин