Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Бухоро” 1:1

Сана: 29.03.2018

Ёшлар биринчилигининг амалдаги ғолиблари – “Бунёдкор” кутилмаганда ўз майдонида очко йўқотди.

“Бухоро” ёшларини қабул қилган ёш “қалдирғочлар” учрашувнинг 11-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Стандарт вазиятидан кейин марказий ҳимоячи Отабек Бекбоев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мезбонларни олдинга олиб чиққанди. Лекин орадан кўп ўтмай “Бухоро” сардори Мирфайз Муҳиддинов ўзининг чаққон ҳаракатлари билан ўртадаги мувозанатни тиклади – 1:1.

Ушбу ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Бунёдкор” ёшлари ўз майдонида кутилмаганда очко йўқотди.

Ёшлар биринчилиги-2018, 4-тур
“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 1:1 (1:1)
Голлар: Отабек Бекбоев (11) - Мирфайз Муҳитдинов (15)
Огоҳлантиришлар: Ислом Каримов (79), Бурхон Усмонов (83), Суҳроб Иззатов (90+3) – Бахтиёр Бозоров (43), Анваржон Жумаев (88)
“Бунёдкор”: 74.Элдор Адҳамов, 4.Суҳроб Иззатов, 15.Фарруҳ Икромов, 16.Бурхон Усмонов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 18.Абубакир Мўйдинов, 20.Расул Юлдошев, 27.Отабек Бекбоев, 28.Абдулла Абдуллаев, 77.Ислом Каримов, 97.Миржаҳон Мираҳмадов
Захира: 45.Жасур Умрзоқов, 9.Миржалол Суюнов, 14.Зиёвуддин Аҳадов, 21.Аббосбек Жумақулов, 23.Абдулҳай Исмоилов, 31.Кемран Наджафалиев, 44.Ҳасан Юлдошев
“Бухоро”: 1.Акмал Турсунбоев, 6.Беҳруз Шодмонов, 7.Беҳруз Зайниддинов, 8.Анвар Жумаев, 14.Мирфайз Муҳитдинов, 18.Раҳмон Очилов, 21.Хуршид Олимов, 27.Роббим Ҳасанов, 28.Озод Қурбонов, 44.Миржалол Жумаев, 73.Бахтиёр Бозоров
Захира: 13.Шохжаҳон Насимов, 3.Солибек Каримов, 20.Ихтиёр Рамазонов, 23.Қурбон Сатторов, 94.Муҳаммаджон Томуров
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов (Тошкент), Фарруҳ Йўлдошев (Тошкент), Санжар Назаров (Тошкент)
Назоратчи – Сардор Нажафалиев (Тошкент)
Комиссар – Алексей Фролов
29 март. Тошкент шаҳри. “Бунёдкор” футбол академияси майдони. 98 томошабин