Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан олдин концерт дастури бўлиб ўтади

Сана: 29.03.2018

Суперлига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви олдидан ва танаффус пайтида концерт дастури бўлиб ўтади.

Унда ўзбек шоу-бизнеси эстрадаси юлдузлари Музаффар Абдуазимов ва Умар Шамсиев иштирок этади.

Концерт дастури учрашув олдидан ва танаффус пайтида уюштирилади.

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувига ташриф буюринг ва шиддатли футбол билан биргаликда ажойиб концерт дастуридан баҳраманд бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви 30 март, жума куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.