Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви ҳакамлари

Сана: 24.03.2018

30 март куни Суперлига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтади.

ЎзПФл ушбу баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувига Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланган.

Суперлига-2018, 4-тур
30 март, жума
“Бунёдкор” стадиони. Соат 18:00
“БУНЁДКОР” – “БУХОРО”
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов
Захира ҳаками: Рахимбек Каримов
Ҳакамлар назоратчиси: Сардор Нажафалиев
Учрашув комиссари: Алексей Фролов (барчаси – Тошкент)