Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви санаси ўзгарди

Сана: 23.03.2018

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сенегал ҳамда Марокаш термалари билан ўтказилинадиган халқаро ўртоқлик учрашуви муносабати билан Суперлига 4-тури тақвимида ўзгариш бўлди.

Унга кўра, 31 март куни ўтказилиши лозим бўлган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви 30 март санасига ўзгарди.

Демак, Суперлига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви 30 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.