Янгиликлар

“Бунёдкор”нинг навбатдаги спарринг рақиби – “Шаньдун Лунэн”

Сана: 11.02.2018

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” 13 февраль куни БАА йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказади. Шу куни “Бунёдкор” Хитойнинг энг машҳур клубларидан бири – “Шаньдун Лунэн” жамоаси билан куч синашади.

Хитой клуби сафида Диего Тарделли ва Грациано Пелле каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда. “Шаньдун Лунэн”га германиялик таниқли мутахассис Феликс Магат устозлик қилмоқда.

“Бунёдкор” – “Шаньдун Лунэн” учрашуви 13 февраль куни Дубайдаги “Жебел Али” мажмуаси майдонида бўлиб ўтади.