Янгиликлар

“Бунёдкор”да футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди

Сана: 10.02.2018

Куни кеча “Бунёдкор” футбол клубида футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди.

“Бунёдкор” футбол клуби қароргоҳида Суперлига ҳакамлар назоратчиси Александр Попов ФИФАнинг янги ўйин қоидалари бўйича семинар ўтказди.

Ушбу семинарда “Бунёдкор” жамоаси мураббийлари ва футболчилари иштирок этди. Ўзбекистон Суперлигасида янги мавсумдан кучга кирадиган ушбу қоидаларга футболчиларни тайёрлаб бориш мақсадида ташкил этилган семинарда, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳакамлар назоратчиси Дмитрий Попов йиғилганларни футбол ўйинига киритилиш арафасида турган янги қоидалар билан батафсил таништирди.

Шунингдек, Дмитрий Попов турли ҳолатлар юзасидан футболчиларнинг фикрларини тинглаб, керакли тушунтиришларни бериб ўтди.