Янгиликлар

“Бунёдкор” мухлислар клуби янги мавсум олдидан йиғилмоқда

Сана: 09.02.2018

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони ва мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси мухлислари ва “қалдирғочлар”га бефарқ бўлмаган футбол ишқибозлари диққатига.

Янги – 2018 йилги мавсум олдидан “Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолари йиғилиб, мухлислар клубига янги аъзоларни қабул қилиш, мухлислик маданияти, мухлислар билан ишлаш борасида ва яна бир қатор бошқа масалаларда очиқ мулоқот шаклидаги йиғилиш ўтказмоқда.

Тадбирда иштрок этиш ва мухлислар клуби сафига қўшилиш истагингиз бўлса 11 февраль, якшанба куни “Бунёдкор” стадиони 4-КИРИШ дарвозаси олдига соат 15:00га келишингиз керак.

Мухлислар ўзлари билан паспорт нусҳаси ва 2 дона 3х4 хажмдаги фотосурат олган ҳолда келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: +998946113666, +998998300079