Янгиликлар

“Бунёдкор”нинг Дубайдаги машғулотлари бошланди

Сана: 09.02.2018

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БААдаги йиғини бошлади.

8 февраль куни эрта тонгда амирликларга йўл олган “қалдирғочлар” шу куннинг ўзидаёқ машқларга киришишди. “Жебел Али” мажмуасидаги дастлабки машғулот икки соатга яқин давом эттирилди ва унда жамоамиз билан Дубайга етиб борган барча футболчи иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор”нинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини 8-20 февраль кунларига мўлжалланган бўлиб, унда тўртта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.