Янгиликлар

“Бунёдкор” БААга йўл олди

Сана: 08.02.2018

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг мавсумолди ўқув-машғулот йиғини БААнинг Дубай шаҳрига кўчди.

“Қалдирғочлар” 8-20 февраль кунлари Дубай шаҳридаги “Жебел Али” мажмуасида мавсумолди тайёргарликларини олиб борадилар. Ушбу йиғин мобайнида Миржалол Қосимов шогирдлари тўртта назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

“Бунёдкор”нинг БААдаги йиғини доирасида қуйидаги футболчилар иштирок этишади:
Дарвозабонлар – Муроджон Зуҳуров, Суҳробжон Султонов
Ҳимоячилар – Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Исломжон Қобилов, Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Аҳмадалиев ва Абдулла Абдуллаев
Ярим ҳимоячилар – Жовлон Иброҳимов, Давронбек Умиров, Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов, Сардор Собирхўжаев, Артём Гобелок, Расул Юлдашев, Санжар Қодирқулов, Достонбек Ҳамдамов, Шохруҳ Гадоев, Фарруҳ Икромов, Муроджон Тошматов
Ҳужумчилар – Шаҳзодбек Нурматов, Филип Раевац, Миржаҳон Мираҳмадов