Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Бухоро” 3:0

Сана: 27.01.2018

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумлар оралиғидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

“Қалдирғочлар” бунгача “Навбаҳор” билан куч синашишиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишганди. Бугун эса Улуғбек Бақоев бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказилди. Учрашувда Миржалол Қосимов бошчилигидаги бунёдкорчилар катта устунликка эга бўлишди ва буни ҳисобда ҳам акс эттира олишди – 3:0. Ҳар учала гол ҳам биринчи бўлимда киритилди. Санжар Қодирқулов, Миржамол Қосимов ва Шаҳзодбек Нурматов голлари “Бунёдкор”нинг ғалабасини таъминлади.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 3:0
Голлар: Санжар Қодирқулов, Миржамол Қосимов, Шаҳзодбек Нурматов
“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Мирғиёс Сулаймонов, Давронбек Умиров, Анвар Ғофуров, Шохруҳ Гадоев, Жовлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Расул Йўлдошев, Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Шаҳзодбек Нурматов
Захирадан майдонга тушганлар: Муроджон Зуҳуров, Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Эргаш Исмоилов, Сардор Собирхўжаев, Сардорбек Азимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Фарруҳ Икромов, Хуршид Ғиёсов, Шохруз Норхонов