Янгиликлар

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси – Филип Раевац

Сана: 23.01.2018

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ва сербиялик Филип Раевац ўртасида шартнома имзоланди.

Қайд этиш керакки, бўйдор ва тезкор ҳужумчи “Бунёдкор”нинг ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадиди жамоага таклиф этилди.

25 ёшли ҳужумчи профессионал футболчи сифатидаги фаолиятини 2009 йилда “Будучност” жамоасида бошлаган. Кейинчалик у Сербиянинг “Единство”, “Крушик”, “Колубара”, “Железничар”, “ОФК Белград” клубларида, шунингдек Польшанинг “Сиарка” жамоасида тўп тепган. 2017 йилги мавсумни эса “Қўқон-1912” сафида ўтказди.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Филип Раевац
Туғилган санаси: 21.06.1992
Фуқаролиги: Сербия
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 185 см
Вазни: 78 кг

Ўйнаган жамоалари

Йил

Жамоа

Ў

Г

2009-2011

“Будучност” (Сербия)

36

5

2011

“Единство” (Сербия)

25

10

2012

“Крушик” (Сербия)

14

1

2013

“Колубара” (Сербия)

9

2

2013-2014

“Железничар” (Сербия)

25

11

2014

“Будучност” (Сербия)

15

12

2015

“Сиарка” (Польша)

7

-

2015-2016

“ОФК Белград” (Сербия)

21

3

2017

“Қўқон-1912” (Ўзбекистон)

28

7