Янгиликлар

“Бунёдкор” назорат учрашувида “Навбаҳор”дан устун келди

Сана: 20.01.2018

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумолди йиғинлари доирасидаги биринчи назорат учрашувини ўтказди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Қизиқарли кечган баҳсда бунёдкорчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Санжар Қодирқулов ва Шохруз Норхонов томонидан киритилган голларга “лочинлар”дан Азамат Алланиёзов пенальтидан бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” мавсумлар оралиғидаги биринчи назорат учрашувида ғалаба қозонди. Энди Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” 27 январь куни “Бухоро” клубига қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказишади.