Янгиликлар

Бельгиялик мутахассис “Бунёдкор”да бўлди

Сана: 18.01.2018

Хабарингиз бор, айни кунларда Бельгия футбол федерацияси техник бўлими бошлиғи Крис ван Пуйвельд юртимизда бўлиб турибди.

Мартабали меҳмон бугун “Бунёдкор” футбол клуби ва стадиони фаолияти билан танишиш мақсадида клубимиз қароргоҳига келди.

Бельгиялик меҳмонни “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев ҳамда стадион директори Воҳид Зокиров илиқ кутиб олишди. Крис ван Пуйвельд аввалига “Бунёдкор” стадионида яратилган шароитлар билан танишди ва уларга юксак баҳо берди. Шундан сўнг, меҳмон “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳолати билан яқиндан танишишиш мақсадида академияга ташриф буюрди. Европалик мутахассис футбол мактаби ўқув биноси, қайта тикланиш ва тиббиёт марказлари, сузиш хавзаси, овқатланиш тизими, ётоқхона, тренажёр ва гимнастика заллари, машғулот майдонларини кўздан кечирди ва яратилган шароитларга хавас билан қаради.

Қисқа қилиб айтганда, Крис ван Пуйвельд “Бунёдкор”даги ташрифидан олам-олам қувонч билан қайтди.