Янгиликлар

“Бунёдкор” футболчилари норматив топширишди

Сана: 26.12.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси футболчилари бугун, 26 декабрь куни ЎФФ мутахассисларига норматив топширдилар.

22 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаган “қалдирғочлар” орадан тўрт куни ўтиб, ЎФФ мутахассисларига жисмоний кўрсаткичлар бўйича норматив топширди.

Шамиль Исеев бошчилигидаги ЎФФ вакиллари тўрт йўналишда – 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ва "Yo-Yo" тест синовлари борасида футболчиларнинг ҳолатини текширувдан ўтказишди.