Янгиликлар

“Бунёдкор” машғулотларни 22 декабрдан бошлайди

Сана: 21.12.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси учун мавсумлар оралиғидаги таътил якунланиб, жамоа яна машғулотларга қайтмоқда.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги бунёдкорчилар 2018 йилги мавсумга қаратилган тайёргарликни 22 декабрь кунидан бошлайдилар. Дастлабки йиғин 30 декабргача давом эттирилади.

Шундан сўнг жамоа янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиқади.