Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Финални йил ўйини деган бўлардим”

Сана: 25.11.2017

“Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Аввало, “Локомотив” жамоасини чемпионлик билан табриклайман. Бугунги учрашувгача жамоаларнинг чемпионатда эгаллаган ўринлари аниқ бўлиб улгурганди. Шу боисдан ҳам футболчилар ҳеч қандай босимсиз тўп тепишди. Ўйиндан олдин йигитларга имкон қадар жароҳат олмасликка ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида айтгандик. Чунки 4 декабрь куни бизни “Локомотив”га қарши кубок финали кутиб турибди. Ушбу баҳсни йил ўйини, деган бўлардим. Ўйлайманки, бизни жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бугунги тактик схемамиз рақибни чалғитиш эмас. Балки финал олдидан ўтказган расмий машғулотимизга тенг бўлди, - дейди Миржалол Қосимов.