Янгиликлар

“Бунёдкор” ёшларини чемпион қилган учрашув видеолавҳаси

Сана: 24.11.2017

Ёшлар биринчилиги доирасидаги “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашуви жуда-жуда қизиқарли кечди.

Айниқса, учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳар иккала жамоада етарлича голли вазиятлар бўлди. Тўп бир неча бор дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ниҳоят, 90+4-дақиқада “Бунёдкор” ҳужумчиси Жаҳонгир Абдусаломов нафақат чиройли, балки ўта муҳим бўлган гол муаллифига айланиб, “Бунёдкор” ёшларини 2017 йилги биринчилик ғолибига айлантирди.

Қуйидаги ҳаволада “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашуви видеолавҳаси билан танишишингиз мумкин.