Янгиликлар

“Бунёдкор” – 2017 йилги ёшлар биринчилиги ғолиби!

Сана: 24.11.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ёшлари 2017 йилги ёшлар биринчилиги ғолиби бўлдилар.

Сўнгги турда “Локомотив” устидан қозонилган ғалаба ёш “қалдирғочлар”га кичик олтин медалларни тақдим этди.

Чемпионат давомида 30та учрашув ўтказган ёшларимиз уларнинг 19тасида ғалаба қозондилар. 3та учрашувда дуранг ва 8та баҳсда мағлубият қайд этишди. Тўплар фарқи – 60:34. Ўринбосарларимиз умумий ҳисобда 60 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

Ушбу муваффақият билан ёшлар жамоамиз устозлари – Шуҳрат Мақсудов, Абдулҳамид Қодиров, Марат Галимов ҳамда мавсум давомида ёшлар лигаси ғолиблиги учун ўз ҳиссаларини қўшган барча футболчиларни муборакбод этамиз!

Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” қаторасига учинчи бор ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритмоқда. Бунгача 2015 ва 2016 йилларда ҳам “Бунёдкор” ёшлари мамлакатда тенгсиз, деб топилганди. Умумий ҳисобда эса “Бунёдкор” ёшларига бешинчи бор ғолиблик насиб этди. Ундан аввал, 2009 ва 2013 йилларда ҳам ўринбосарларимиз биринчи бўлишганди.