Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Локомотив” – “Бунёдкор” 0:1

Сана: 24.11.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ёшлари 2017 йилги чемпионат ғолибига айландилар.

Ёш “қалдирғочлар”дан охирги турда ҳар қандай ҳисобда бўлмасин фақат ва фақат ғалаба қозониш талаб этиларди. “Локомотив” майдонига сафар уюштирган Шуҳрат Мақсудов шогирдлари учрашув давомида бир нечта хавфли вазиятлар содир этишди. Афсуски, учрашувнинг асосий вақтида якуний зарбаларни аниқ йўллаб, тўпни дарвоза тўрига жойлайдиган футболчи топилмади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган 4 дақиқанинг энг сўнггиси ўтиб бораётганида Жаҳонгир Абдусаломов 2-3 футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирар-кирмас тўпни Сарвар Каримов қўриқлаган дарвозанинг олис юқори бурчагига аниқ йўллаб, “Бунёдкор” ёшларини ғолибликка етаклаган гол муаллифига айланди.

Ғалаба муборак, бунёдкорчилар!

Ёшлар биринчилиги-2017, 30-тур
“ЛОКОМОТИВ” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:0)
Гол: Жаҳонгир Абдусаломов 90+4
“Локомотив”: 25.Сарвар Каримов, 9.Бобурбек Тиллабоев, 10.Бек Абдуллаев, 11.Шарофиддин Шобиров, 18.Рустам Ҳамроев, 21.Идрис Бикмайкин, 22.Улуғбек Абдуллаев, 28.Умар Адхамзода, 44.Сергей Прохоров, 80.Фарруҳжон Иброхимов, 99.Бобурбек Эргашев
Захира: 1.Владимир Вагин, 15.Жаҳонгир Сафаров, 17.Акбар Қўчқоров, 20. Алишер Шералиев, 24.Азамат Одилов, 37. О. Мухаммедов, 77. Шохруҳ Мўминқулов
“Бунёдкор”: 1.Элдор Адҳамов, 3.Турсунбой Рахимбердиев, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Сардор Собирхўжаев, 7.Вадим Чемиртан, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Нодирбек Мавлонов, 11.Расул Йўлдошев, 17.Нурилло Тўхтасинов, 22.Давронбек Умиров, 26.Абубакир Мўйдинов
Захира: 25.Жавоҳир Қиличев, 8.Азамат Розиқов, 14.Абдуллоҳ Исломов, 19.Жаҳонгир Абдусаломов, 33.Сардор Мадрахимов, 71.Камрон Нажафалиев, 77.Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Д.Тиллаев, А.Худойберганов (барчаси – Тошкент)
Назоратчи: Д.Роман (Тошкент)