Янгиликлар

“Локомотив” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

Сана: 23.11.2017

25 ноябрь куни олий лиганинг сўнгги 30-тур учрашувлари ўтказилади.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси чемпионатнинг охирги турини “Локомотив” клубига қарши меҳмонда ўтказади.

ЎзПФЛ “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари номини маълум қилди. Унга кўра, мазкур баҳсни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар бошқариб боришади. Қайд этиш керакки, Серазетдинов фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 13та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Олий лига-2017, 30-тур
25 ноябрь, шанба
“Локомотив” стадиони. Соат 14:00
“ЛОКОМОТИВ” – “БУНЁДКОР”
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Андрей Сидоров (Тошкент)
Захира ҳаками: Шавкат Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин